ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭТНОМАДАНИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Инсоният пайдо бўлибдики яшаш учун курашиш жараѐнида улкан ўзгаришларни бошидан кечириб келмоқда. Энг асосийси, ер куррасининг турли иқтисодий, ижтимоий, географик шароитлари инсонларнинг ташқи ва ички маданиятига ўз таъсирини ўтказиши табиий жараѐндир. Дунѐда минглаб миллат ва элатлар ўзларига хос миллий хусусият ва маданиятига эга. Миллий маданиятлар ҳар бир миллат ѐки элат яшаб турган ҳудуднинг табиий жойлашуви, географияси ва иқлими турмуш кечиришида мавжуд машғулотлари доирасидаги қийинчиликларни бартараф этиш чораларини излаш жараѐнида вужудга келади ва кейинчалик миллий урф-одат ва анъанага айланиб боради. Мазкур этник хусусият бора-бора миллат характерига ҳам ўз таъсирини ўтказиб боради. Бизнинг миллий анъаналаримиз ва бетакрор урфодатларимиз узоқ йиллардан бери сайқалланиб ўзининг юксак поғонасига кўтарилиб бормоқдаки, бу жараѐнлар давлатимиз сиѐсатининг ажралмас бир қисмига айланиб бугунги кундаги ислоҳотлар орақали намоѐн бўлаѐтганлигини гувоҳи бўламиз.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola